Aлоқа шакли

Шахсий маълумотларни қайта ишлашга розиман Махфийлик сиёсати

Сизнинг аризангиз юборилди!

Loading... 0 %

Меҳмонхоналар

"Қурилишда гўзалликни ҳаёт учун қулайлик билан

уйғунлаштира оладиган меъмор энг катта мақтовга лойиқдир."

Лоренцо Бернини

Мамлакатнинг туризм салоҳиятининг юксалиши меҳмонхона бизнесини ривожлантиришга эътиборни кучайтиришга туртки бўлмоқда. Меҳмонхона мажмуаларининг архитектура дизайни (лойиҳаси)ўзининг жойлашуви, мақсади, қаватлар сони, синфи, қулайлик даражаси ва сиғимига қараб ушбу соҳада турли хил аниқ тоифалар учун лойиҳаларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади.

Ушбу соҳадаги катта рақобатни аниқлашда барча талаблар тўпламини ҳисобга олиш керак, чунки меҳмонхона бизнесида лойиҳаларни замонавий амалга ошириш нафақат билим, тажриба, меъёр ва қоидалар тўпламига риоя қилишни талаб қилади, балки ижодкорликни, қулайликни татбиқ этиш ҳамда фойда келтирувчи ва муваффақиятли бизнес учун асос яратишни ҳам талаб қилади. Муҳандислик коммуникациялари, электр таъминоти, мултимедия мажмуалари, меҳмонлар учун қўшимча хизматлар ва бошқалар меъморий лойиҳани режалаштиришда яна бир муҳим нуқтадир, чунки тафсилотлар, деталлар ҳамма нарсани аниқлайди.

Archiquad жамоаси ўрганилган жаҳон тажрибаси ва барқарор архитектура тамойиллари асосида ҳар қандай мураккабликдаги меҳмонхона мажмуалари ва меҳмонхоналар учун замонавий талаб қилинадиган архитектура лойиҳаларини ишлаб чиқиш масъулиятини ўз зиммасига олади.

Бизнинг мақсадимиз - меҳмонхона мажмуасининг шундай ишончли ва пухта ўйланган архитектура лойиҳаларини яратишки, уларнинг бажарилиши мустаҳкамлик ва рентабелликнинг асосий ҳал қилувчи омилига айланади, кейинги таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш харажатларини минимал даражага туширади, шунингдек, "одамларга" ва "одамлар учун" ишлайди.

Биз сизга меҳмонхона бизнесида халқаро сифат стандартларига жавоб берадиган, замонавий тенденциялар, энг янги технологиялар, бой тажриба ва ижодий фикрлаш ёрдамида энг дадил меъморий ғояларни амалга оширишда ёрдам беришдан мамнун бўламиз.

САВОЛЛАРИНГИЗ БОРМИ?
БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИНГ ВА БИЗ СИЗНИНГ ЛОЙИҲАНГИЗНИ МУҲОКАЗА ЭТАМИЗ.

Бу ерда мурожаат қилишингиз мумкин. Сизга имкон қадар тезроқ жавоб берамиз.