Aлоқа шакли

Шахсий маълумотларни қайта ишлашга розиман Махфийлик сиёсати

Сизнинг аризангиз юборилди!

Loading... 0 %

Турар-жой бинолари

"Бировнинг квартирасига кирсам, кўпинча нима учун ажратилган жойдан

турли хил фойдаланиш ҳақида кам фикр юритилади деб ҳайрон қоламан"

Заҳа Ҳадид

Бугун бутун мамлакатимиз ўз қиёфасини жадаллик билан ўзгартирмоқда – замонавий бинолар, мажмуалар ва мавзелар қайтадан бунёд этилиб, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини истиқболи билан ўзига жалб этмоқда. Мамлакатдаги демографик вазият ўз кўрсаткичлари билан қувонтираётганини ҳам унутмаслигимиз керак: аҳоли сони йилдан-йилга ошиб, турар-жой архитектура лойиҳаларини ишлаб чиқишга катта эҳтиёж яратмоқда.

Шу муносабат билан, хоҳ замонавий стандартларга мувофиқ лойиҳалаштирилган кўп функцияли кўп қаватли турар жой бўладими, хоҳ шинам хусусий уй ёки коттеж бўладими, турар-жой мажмуаларини ривожлантиришга бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда.

Уй ҳар қандай инсон ҳаётининг муҳим қисми бўлиб, у хавфсизликдан тортиб фаровонлик ва тўғри ёруғликкача бўлган улкан талабларга жавоб бериши керак. "Идеал уй" ни ишлаб чиқишда мижознинг энг муҳим қадриятлари ва эҳтиёжлари диққат-эътибор остида бўлиб, бу бизга меъморий режалаштиришнинг замонавий жаҳон стандартларини ҳисобга олган ҳолда юқори технологияли, экологик хавфдан холи, хавфсиз лойиҳани яратиш борасида катта масъулият юклайди.

Дарҳақиқат, бу ўша “сармоя” – ўз келажагига, келгуси авлодлар келажагига қўйилган ишончли сармоя – уни ривожлантиришда мустаҳкамлик, узоқ муддатга яроқлилик ва рентабелликка таъсир этувчи барча омилларни ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.

Айнан шу архитектура лойиҳалари Archiquad архитектура ва дизайн студияси томонидан таклиф этилади. Биз ҳар қандай мураккабликдаги кўп қаватли турар-жой биноларини лойиҳалашни ўз зиммамизга оламиз. Турар-жой мажмуалари, хусусий уйлар ва коттежлар учун архитектура лойиҳаларини ишлаб чиқишда ишлаб чиқариш қобилияти, қулай яшаш учун зарур ресурсларга эга жиҳозлар, барқарор режалаштириш, хавфсизлик ва юқори сифат каби мутлақо барча муҳим компонентлар ҳисобга олинади.

Архитектура дизайни бўйича бой тажрибага эга бўлган Archiquad ижодий жамоаси сиз ва яқинларингиз учун замонавий, функционал, тежамкор, ишончли ва типик бўлмаган дизайнларни таклиф қила олади.

САВОЛЛАРИНГИЗ БОРМИ?
БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИНГ ВА БИЗ СИЗНИНГ ЛОЙИҲАНГИЗНИ МУҲОКАЗА ЭТАМИЗ.

Бу ерда мурожаат қилишингиз мумкин. Сизга имкон қадар тезроқ жавоб берамиз.