Aлоқа шакли

Шахсий маълумотларни қайта ишлашга розиман Махфийлик сиёсати

Сизнинг аризангиз юборилди!

Loading... 0 %

Уйлар ва квартиралар

Дизайнер қачон қўшадиган ҳеч нарсаси бўлмаганида эмас,

балки олиб ташлайдиган ҳеч нарсаси бўлмаганида мукаммалликка эришганини тушунади.

Антуан де Сент-Экзюпери 

 

Кўп одамлар ўз уйлари учун ички дизайнга буюртма бериш ўта қиммат, самарасиз ва бачкана деб нотўғри тушунишади. Йил сайин биз бунинг аксини - бутунлай бошқа ҳолатни исботлаб келмоқдамиз!

Уйлар ва квартираларнинг малакали дизайн-лойиҳаси ўзингиз учун қулайлик, комфорт яратишга ва харажатларингизни тежашга киритган сизнинг энг муносиб сармоянгиздир! Келажакдаги уй-жойнинг лойиҳаси - ташқи кўринишига қараб, мижозлар ҳамма нарсани, яъни энг майда деталларигача ўйлаб кўриш имкониятига эга бўлиб, бунинг атижаси ўлароқ ўзларини бошқа режалаштирилмаган харажатлардан қутқарадилар.

Бизнинг узоқни кўзлай олувчи дизайнерларимиз ҳар қандай тоифадаги мижозлар учун, уларнинг бюджети, мавқеи, лавозими, ёши ва дидидан қатъий назар, энг идеал интерьер ечимларини яратиш қобилиятига эгалар. Бизнинг студиямиз сизга уйингизнинг ноёб ва пухта ўйланган дизайнини таклиф қилиши мумкин, уни амалга оширишни ҳам сиз бизга ишониб топширишингиз мумкин. Ишнинг пухта бажарилиши  учун биз студиянинг лойиҳа менежерлари томонидан "Муаллифлик назорати" хизматини таклиф қиламиз, улар қурилиш ва пардозлаш ишларининг ҳар бир босқичини диққат билан назорат қилади ва керакли уй анжомларини танлаш бўйича маслаҳатлар беради.

САВОЛЛАРИНГИЗ БОРМИ?
БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИНГ ВА БИЗ СИЗНИНГ ЛОЙИҲАНГИЗНИ МУҲОКАЗА ЭТАМИЗ.

Бу ерда мурожаат қилишингиз мумкин. Сизга имкон қадар тезроқ жавоб берамиз.